Сайёр қабулда ўнлаб мурожаатлар назоратга олинди
11.02.2022, 17:37

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Нафисахон Элчиева «1-Жомий» сайлов округи сайловчилари учун сайёр қабул ташкил этди.
Унда Фарғона шаҳар Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилот-корхона, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.
Фарғона шаҳридаги 26-мактабда ташкил этилган сайёр қабулда Тинчлик, Ал-Хоразмий, Жомий, Бобур, Лолазор, А.Қодирий, Узбекистон, Истиқлол, Бўстон, Гулистон, Мустақиллик, Зарбдор, Тўқимачи маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари депутатга ўз муаммоларини ечишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Хусусан, кўп қаватли уйлар ёнига болалар ўйин майдони ва футбол ўйингоҳи қуриш, иссиқ сув таъминотини яхшилаш, уй олишда кўмаклашиш, ҳудудда автобус бекатини қуриш, электр таъминотидаги узулишларни яхшилаш бўйича мурожаатлар қилинди.
Депутат Н.Элчиева барча мурожаатларни ўз назоратига олиб, қисқа фурсатларда ижобий ҳал этилишига кўмаклашишга ваъда берди.
Ш.Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Депутат сайёр қабулида 16 нафар фуқаронинг мурожаати ҳал қилинди
05.05.2023, 12:53
-
Депутат 22 нафар сайловчини қийнаётган муаммоcини жойида ҳал қилди
01.03.2023, 17:26
-
Депутат сайёр қабулида аҳолининг мурожаатлари ҳал этилди
24.02.2023, 11:54
-
Тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди
20.02.2023, 17:08
-
Депутат маҳаллада сайёр қабул ташкил қилди
10.02.2023, 16:06
Фикрингизни қолдиринг