Ҳисобот-сайлов йиғилишида БПТ етакчилари қайта сайланди

21.02.2022, 17:10

Ҳисобот-сайлов йиғилишида БПТ етакчилари қайта сайланди

Шофиркон туман кўп тармоқли марказий поликлиникада фаолият бошлаган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида ушбу таянч бўғиннинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди.

Таъкидланганидек, тумандаги 5252 нафар O‘zLiDeP аъзосининг 127 нафари ушбу БПТ ҳисобида бўлиб, улар томонидан ҳисобот даврида жойларда партиявий тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришда муайян натижаларга эришилган. Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иш-режаси тасдиқлаб олинган.

Маълумки, тараққиёт стратегиясида мамлакатимиз тиббиёт тизимида келиб чиқиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳам бир қатор вазифалар белгилаб берилган. Бу ўз навбатида ушбу йўналишда туман соғлиқни сақлаш соҳасида рўй бериши мумкин бўлган бундай аянчли ҳолатларнинг олдини олишни ҳам тақозо этади. Бу борада ҳам туман депутатлик корпуси ва партия қуйи бўғинлари билан ҳамкорликда изчил иш олиб боришлари зарур. Йиғилишда шу ҳақдаги фикр-мулоҳазалар ҳам баён этилди. Зотан, коррупция-жамият ривожи, маънавий муҳити ҳамда соғлом рақобатни қарор топтиришда асосий тўсиқлардан биридир.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилиниб, БПТ раислигига Азиз Носиров қайта сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+