Депутатлар маҳаллалардаги муаммоларни ўрганди

21.02.2022, 17:31

Депутатлар маҳаллалардаги муаммоларни ўрганди

Халқ депутатлари Қува туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатининг ёрдамчиси О.Бекмирзаевалар томонидан тумандаги "Дамариқ", "Кандабулоқ", "Қалинпўстин" маҳаллаларига ташриф буюрилиб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказилди.

"Қўрғонча", "Олтин замин" кўчалари ички йўлларини асфальтлаш, аҳоли томорқаларида суғориш тизимини яхшилаш бўйича "Олтин замин" кўчасига тик қудуқ чиқариш, "Дамариқ" МФЙ ҳудудида аҳоли учун қўшимча ички йўл ташкил этиш бўйича мурожаатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Шунингдек, аҳолига "Open byudjet" порталида фаол иштирок этиш ва муаммоларни ечиш учун овоз тўплаш йўллари орқали ҳал этиш бўйича тушунчалар берилди.

  • Кўрилди
    471
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+