Қуйи бўғин етакчисига қайта ишонч билдирилди

22.02.2022, 17:36

Қуйи бўғин етакчисига қайта ишонч билдирилди

Нуробод тумани бандликка кўмаклашиш туман маркази қошидаги бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида ўтган йилги фаолияти таҳлил қилинди.

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иш-режаси тасдиқлаб олинди.

Маълумки, тараққиёт стратегиясида мамлакатимизда 2026 йилга келиб Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2 бараварга қисқартирилади. Бунинг учун 2,5 млн норасмий ишчининг бандлиги легаллаштирилади, 700 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитилади, имконияти чекланганларнинг бандлиги 3 бараварга оширилади. Қолаверса, ижтимоий кодексни қабул қилиш ҳам режалаштирилганлиги ҳақидаги маълумотлар қайд этилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар бўйича тегишли қарор қабул қилинди ва  Аббос Абриевга қайта ишонч билдирилди.

Марҳабо Усанова,

O’zLiDeP Нуробод туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    364
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+