БПТ сарҳисоби: 12 нафар ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйди, 30 нафар ёшлар ишли бўлди

22.02.2022, 17:38

БПТ сарҳисоби: 12 нафар ёшлар ўз бизнесини йўлга қўйди, 30 нафар ёшлар ишли бўлди

Миробод туманидаги “Sharq” нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясида 35 нафар партия аъзосини бирлаштириб турувчи бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугунги кунда “Sharq” нафақат Ўзбекистон Республикасида, қолаверса бутун Марказий Осиёда бирдан-бир энг йирик газета-журнал комплекси ҳам ҳисобланади. Ҳозирги кунда “Sharq” замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган, газета ва журналлар, ҳам қаттиқ, ҳам юмшоқ муқовада китоблар, брошюралар, ҳар хил этикеткабоп, турли ранг тасвирли нашрлар ва бошқа босма маҳсулотлар, шунингдек, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарувчи етакчи комплексдир.

Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди, партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 45 та тадбир ташкил этилди ва натижада 27 нафар ёшлар иш билан таъминланишига ҳисса қўшилди. Ишсиз ёшлар тажрибали тадбиркорлар томонидан ўқитилиб, натижада 12 нафардан ортиқ ёшлар ўз бизнесини юритиб келмоқда. Ушбу ижобий ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP Миробод туман Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади.

Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мазкур ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди. Шунингдек, Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди. Бошланғич партия ташкилотининг 2022 йил учун иш-режаси тасдиқланди

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    371
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+