Шўманойда маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлар олиб борилди

25.02.2022, 10:03

Шўманойда маҳаллабай, хонадонбай ўрганишлар олиб борилди

Давлатимиз раҳбари ҳоким ёрдамчиларига жуда катта масъулият юклаган. Ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчиларига катта ваколат ва мажбурятлар юкланган. 

Бу борада Шўманой туманидаги “Қарабайли” маҳалла фуқаролар    йиғинида ҳоким ёрдамчилари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда   маҳаллани ижтимоий-иқтисодий ҳолатини хонадонбай ўрганиш, оилалар эҳтиёжларини таҳлил қилиш, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга ёрдам бериш, оилавий  тадбиркорликни ривожлантириш, кредитлар олишда кўмаклашиш,   кооперация асосида  ишлайдиган  етакчи тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш ва аҳоли  томорқаларидан  самарали фойдаланишни ташкил этишда бир қанча ишларни олиб бормақда.

Бугунги кунда Шўманой  туманидаги “Қарабайли” маҳалла фуқаролар  йиғинида 733 та  хўжалик,  928 та  хонадонда  5 минга яқин аҳоли  истиқомат қилиб  келмоқда.   

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Бекполат Тилеўмуратов ва “Қарабайли” МФЙ раиси, туман кенгаши депутати Бекберген Қдирниязовлар билан мулоқот қилиб, маҳаллада истиқомат  қилувчи хонадон эгалари билан  юзма-юз суҳбатлашди.

Юзма-юз мулоқотлар давомида партия етакчиси Актам Хаитов мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ишлар, айниқса Янги Ўзбекистон стратегиясида аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва  ишсиз фуқароларни давлат ҳисобидан малакали касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, эҳтиёжманд аҳолини манзилли қўллаб-қувватлаш орқали 2026 йилгача камбағалликни икки баробар қисқартириш кўзда тутилганлигини  қайд этди. 

Айниқса тараққиёт стратегиясининг қишлоқ хўжалигида амалга оширилиши мўлжалланаётган ислоҳотлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли фаровонлигини  оширишга хизмат қилиши билан муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада эса деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баробар  ошириш,  қишлоқ  хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш мақсад қилиб қўйилганлигини таъкидлаб ўтди.

Мазкур  маҳаллада истиқомат қилиб келаётган фуқаро Марат Қалекеевга  ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида субсидия асосида 50 та товуқ ва 1 та инкубатор, 3 йиллик имтиёзли кредит асосида 14 фоиздан “Халқ банк” туман филиалидан 5 та эчки берилди.

Яна бир хонадон эгалари Иқлас Артиков ва Насиба Илаловалар ҳам ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан субсидия асосида 50 та товуқ, 1 та инкубатор, кредит асосида 5 тадан эчкиларни ўз хўжаликларида боқиб келмоқда.

Маълумот  ўрнида  бугунги  кунда  “Қарабайли”  маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчисининг  кўмаги билан жорий йилнинг шу кунига қадар 17 та хонадонга 90 эчки, субсидия асосида 5 та иссиқхона, 5 та хонадонга 350 та товуқ ва 7 та хонадонга  1 та инкубатор, 5 та иссиқхоналар қуриб берилди.

Бу билан чекланиб қолмай, ҳозирги кунда маҳаллада аҳолининг ўз томорқа ерларидан унумли фойдаланишни  янада кенгайтириш мақсадида 20 та хўжаликка иссиқхона қуриш ишлари бошлаб юборилган.     

Спикер ўринбосари Актам Хаитов ҳар бир хонадон эгаси билан мулоқот қилар экан, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раисларига  маҳаллада  томорқа  хизматидан  фойдаланишни  янада кенгайтириш,  иқлим шароитига мос кўчатларни экиш, анор кўчатларини  мослаштириш бўйича ўзининг бир қатор таклиф  ва тавсияларини  айтиб ўтди.       

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    601
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+