Қонликўл туманидаги «Kanteks Invest» МЧЖ фаолияти билан танишилди

25.02.2022, 10:32

Қонликўл туманидаги «Kanteks Invest» МЧЖ фаолияти билан танишилди

2019 йилда ишга тушган Қонликўл туманидаги «Kanteks Invest» масъулияти чекланган жамияти тумандаги энг йирик саноат корхонаси бўлиб ҳисобланади. 

Бугунги кунда 600 нафардан зиёд ёшлар фаолият олиб бораётган мазкур корхона ҳудуд аҳолисин доимий иш билан таъминлаб қолмасдан, ўз маҳсулотларини чет давлатларига экспорт қиляпти, йилдан-йилга экспорт ҳажми ҳам ортиб бормоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Қонликўл туманидаги «Kanteks Invest» корхона фаолияти билан яқиндан танишди. 

Корхонада ишлаб чиқараётган маҳсулотлар сифати, экспорт салоҳияти,  ишчилар учун яратилган шарт-шароитлар ва келгуси режалари билан ўртоқлашди. 

– Корхонамиз йилига 11 минг тонна пахтани қайта ишлаш имкониятига эга, -  деди жамият раҳбари Қувондиқ Ешмуратов.  - 2019 йили 8,4 млн доллар, 2020 йили 10,8 млн долларлик ип калавани чет давлатларга  экспорт қилган бўлсак, ўтган йилнинг биринчи чорагида 4,2 млн долларлик  маҳсулотларни экспорт қилдик. 

Бунда асосан Туркия, Россия, Украина ва Польша давлатларидаги ҳамкор шериклар билан биргаликда иш олиб бориляпти. Шунингдек  Ўзбекистоннинг ички бозорига ҳам ўтган давр ичида 133,1 млрд  сўмлик  маҳсулотларни сотиб, корхонанинг савдо айланмаси ҳажми янада кенгайди. Бугунги кунда корхонада 3 сменада иш ташкил қилинган. Корхонада  ишчилар  учун  барча шарт-шароитлар яратилган. 

Партия ектакчиси корхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, мамлакатимизда кейинги йилларда барча соҳалар сингари тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани, айниқса Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш йўналишида ҳам тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитларни яратиш, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш, мамлакатда 2026 йил якунига қадар ишсизлик даражасини камида 2 барабар қисқартириш  борасида вазифалар белгилаб берилганини таъкидлади.

Спикер ўринбосари Актам Хаитов мазкур корхонада томорқа кластерини ташкил этиш, корхона фаолиятини  янада  кенгайтириш борасида ўзининг бир қатор таклиф ва тавсияларини бериб ўтди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1214
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+