Депутат қабули: муаммога ечим ахтариб...

25.02.2022, 17:16

Депутат қабули: муаммога ечим ахтариб...

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

Халқ вакиллари аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойига чиққан ҳолда бартараф этиш мақсадида ўз сайлов округида бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туман халқ қабулхонасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хазратқул Хўжамқулов томонидан фуқароларнинг қабули ташкил этилди.

Депутат қабулига келганлар ички йўлларни таъмирлаш, янги трансформатор ўрнатиш, иссиқхона қуриш ва кичик тадбиркорлик билан шуғулланиш учун имтиёзли кредит олиш масалаларида ёрдам сўраб, мурожаат қилишди. Албатта, мазкур муаммоларни ижобий ҳал этиш, қабулга келганларни рози қилиш мақсадида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқарилиб, депутат томонидан назоратга олинадиган бўлди.

  • Кўрилди
    559
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+