Депутат сайловчилар билан учрашувлари давомида мактаблар фаолиятини ўрганди

28.02.2022, 15:25

Депутат сайловчилар билан учрашувлари давомида мактаблар фаолиятини ўрганди

Олий  Мажлис  Қонунчилик  палатаси депутати Бахтибай Алдамуратов  Тахтакўпир  туманидаги  «Қаратерен»  маҳалла фуқаролар йиғинида  маҳалла  фуқаролари,  ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчисининг  фаолияти билан яқиндан танишди.

Шундан  сўнг  маҳаллада  жойлашган  12-сонли  умумтаълим мактабида  бўлиб,  мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари билан суҳбатлашди. 

Мазкур  мактаб  2020  йилда  эски мактаб иморати ёнига янгидан мактаб иморати қурилиб, фойдаланишга топирилган, 220 ўринга мўлжалланган бўлиб,  бугунги  кунда  210 нафар  ўқувчиларга 33 нафар ўқитувчилар   таълим бермоқда.

 Юзма-юз мулоқот давомида халқ  вакили ўз сайловчиларининг муаммо ва  таклифларини тинглади. 

Жумладан, «Қаратерен» МФЙ ҳудудида  болалар боғчасининг йўқлиги,  12-сонли мактабда мажлислар залининг йўқлиги ва электрон доска, радио қурилмасига  зарурлиги  бўйича  муаммолар борлиги аниқланди.

Кўтарилган муаммолар тегишли тартибда ўрганилиб, депутатлик ваколати доирасида муаммони бартараф этишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    629
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+