Шерободдаги текстил корхонасида O'zLiDeP аъзолари сафи 15 тага кўпайди

28.02.2022, 16:56

Шерободдаги текстил корхонасида O'zLiDeP аъзолари сафи 15 тага кўпайди

Шеробод туманидаги “Шеробод текстил инвест” масъулияти чекланган жамияти айни пайтда бир йилда 14 минг тонна ип-калава йигириш қувватига эга. Мазкур текстил “Sax cluster” таркибидаги ишлаб чиқариш корхонаси бўлиб, унда 650 нафар шерободликлар меҳнат қилишмоқда. Маҳсулотлар Россия, Туркия ҳамда Хитойга экспорт қилинмоқда.

Айтиш керакки, “Sax cluster” таркибида 14 минг пахта толаси ишлаб чиқариш қувватига эга пахта заводи, зараркунандаларга қарши биомаҳсулот ишлаб чиқарадиган биофабрика, экспорт корхонаси, агрохизмат, тикувчилик фабрикаси ҳамда Қизириқ пахта заводи каби корхоналарни ўз атрофида жамлаган йирик кластер корхонаси ҳисобланади. Бу корхоналарда минглаб ёшларимиз, хотин-қизларимиз иш билан таъминланган.

Ҳозирда ўтказилаётган Бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-йиғилишининг навбатдаги манзили ушбу текстил корхонаси бўлди.  O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши вакиллари корхонада бўлишиб, бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот йиғилишида иштирок этишди.

Йиғилиш сўнгида корхонада меҳнат қилаётган 15 нафар ёш партия аъзолигига қабул қилинди.

 O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+