Карманада 43 та маҳалланинг ёшлар етакчилари O'zLiDePга аъзо бўлди

01.03.2022, 16:55

Карманада 43 та маҳалланинг ёшлар етакчилари O'zLiDePга  аъзо бўлди

Бугунги ёшлар эртанги куннинг бунёдкорларидир. Шу маънода ёшлар ўз ўрнида ўзларининг сиёсий ўрнини ҳам эгалламоқлари, сиёсий билим ва кўникмаларга эга бўлмоқлари керак.

Кармана туманидаги 43 та маҳалланинг ёшлар етакчилари бир овоздан ЎзЛиДеПга хайрихоҳлик билдириб, партия аъзолигини қабул қилишди.

-Ёшлар бугун жуда катта куч. 43 нафар ёшлар етакчиларининг бир маслакка бирлашиши, бир ғоя ва бир мақсад йўлида биргаликда ҳаракат қилиши қувонарли ҳол. Карманада бир йўла 43 ёшлар етакчисига партияга аъзолик гувоҳномасининг топширилиши ҳақиқий тантанага айланиб кетди, -дейди O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудуддий партия ташкилоти ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими мудири Б.Йўлдошев.

Маҳаллалардаги юзлаб ёшларни ўз ортидан эргаштириб, ёрқин келажакка йўналтириш ортида мамлакат сиёсатига уйғоқлик масалаласи ҳам мавжуд бўлиб, етакчиларнинг маълум бир партияни қўллаб-қувватлаши, ташвиқот жараёнларида ўша партия билан узвий алоқаларда бўлиши муҳим стратегик аҳамиятга эга.

Буни чуқур англаган карманалик ёшлар етакчилари аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонларини ўзгача бир эҳтиром билан қабул қилишди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти Кенгаши 

жамоатчилик билан алоқалар ва

 мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    530
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+