Депутат энг чекка тоғли ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммосини ўрганди

02.03.2022, 15:00

Депутат энг чекка тоғли ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммосини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилган эди.  Халқ вакиллари аҳолининг қийнаётган турли масалалардаги муаммоларини ўрганиб, тегишли мутасадди ташкилотлар орқали ижобий ечим топишга ҳаракат қилишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ҳазратқул Хўжамқулов Бойсун туманида энг чекка ҳудудларгача бориб, аҳоли билан мулоқотда бўлди, уларнинг мурожаатларини тўлиқ ўрганди.

Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашуви Бойсун туманининг тоғли ҳудудларидан “Сайроб” МФЙда ўтказилди. Мазкур маҳаллада 3800 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Маҳалланинг тўрт томони ҳам тоғ билан ўралган. Бугунги кунда аҳолини қийнаб келаётган муаммоси тоза ичимлик суви танқислиги бўлиб, қишлоққа сув келиши тўхтаб қолган. Тоғ бағрида катта булоқ суви оқади. Маҳалла марказидан 7 км узоқликда жойлашган тоза булоқ сувини олиб келиш керак холос. Депутат билан учрашувда ушбу масала юзасидан мурожаат қилинди.

Шу куннинг ўзида депутат туман ҳокимлиги, сув таъминоти бўлими мутасадди раҳбарлари билан жойига чиқиб ўрганди. Ҳақиқатдан ҳам катта булоқ бор, фақатгина уни қишлоққа етказиб бориш керак. Мутасаддилар ушбу масалага ижобий ечим топиш мақсадида туман инвестиция дастурига киритиш бўйича келишиб олинди. Қишлоқ аҳолиси тез фурсат ичида тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишади.

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+