Тойлоқ туманидаги Ахборот - кутубхона марказида партия қуйи бўғини ташкил этилди

02.03.2022, 17:42

Тойлоқ туманидаги Ахборот - кутубхона  марказида партия қуйи бўғини  ташкил этилди

O‘zLiDeP вилоят, Булунғур, Жомбой, Самарқанд туман Кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашларидаги O‘zLiDeP депутатлари, партия Фахрийлар Кенгаши аъзолари, туманнинг ёшлар етакчилари иштирок этган тадбирда туман Ахборот - кутубхона  марказида партия бошланғич ташкилотини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.

Тойлоқ туманинг марказида 2020 йилда ташкил этилган мазкур кутубхонда 13 нафар олий маълумотли педагоглар ва ишчи ходимлар фаолият юритади.  Энг қувонарлиси мазкур кутубхонада 16 365 та  турли хил адабиётлар мавжуд. Ҳозирги кунда мазкур кутубхонага тумандаги 4375 та нафақахўрлар, педагоглар, ёшлар, хотин – қизлар ўз билимларини ошириб китобхонликни тарғиб қилишмоқда.

Тадбирда тараққиёт стратегиясининг 72 – мақсадида Аҳолига ахборот – кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш бўйича алоҳида топшириқлар берилганлиги айтиб ўтилди.

Тумандаги Ахборот - кутубхона  марказида партиянинг бошланғич ташкилоти ташкил қилиниб, ходимларига партия аъзолик гувоҳномалари топширилди. Қуйи бўғин раиси этиб, Ахборот - кутубхона  маркази раҳбари Толмас Худайназаров сайланди.

Тадбир якунида O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгашининг 50 га яқин сиёсий, бадий адабиёт китоблари, партия эсталик совғалари кутубхона фондига топширилди.

Акмал Мирзоев,

O‘zLiDeP Тойлоқ туман Кенгаши

раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    536
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+