Мономарказда ишлаётган 20 нафар хотин-қизлар партия сафига қўшилди

04.03.2022, 12:05

Мономарказда ишлаётган 20 нафар хотин-қизлар партия сафига қўшилди

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан Нукус шаҳар Кенгаши қошидаги “Ишга марҳамат” Мономарказ қошидаги  бошланғич партия ташкилотида  давра суҳбати ташкил қилинди. 

Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганини алоҳида таъкидлашди.  

1 март куни  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ва аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада юксалтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш, гендер тенгликни қарор топтиришга қаратилган муҳим чора-тадбирлар юзасидан  видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда Президентимиз мамлакатимизда аёлларга яратилаётган имкониятлар,  аёлларнинг  жамиятмиз  ҳаётида  тутган  ўрнини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шунингдек камчиликлар, ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ва галдаги вазифаларни белгилаб берди.

Хусусан, аёллар тадбиркорлиги, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан  таъминлаш,  «Аёллар дафтари» тизими доирасида амалга оширилган ишлар, ёрдамга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш ва бошқа қатор амалий ишларни санаб ўтди ва "Бу борада ҳали кўп ишлар қилишимиз зарур", - деди.

Ҳақиқатдан  ҳам  жамият  барқарорлиги,  тараққиёти  аёлларга,  оилага бўлган муносабат ва эътибор билан баҳоланади.

Партиямизнинг сайловолди дастурида ҳам хотин-қизлар, ногирон шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа тоифалари, энг аввало ёшларни ишга жойлаштиришда янги усуллардан фойдаланиш каби қатор вазифалар белгиланган. Партиямиз юртимизда мазкур йўналишда амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қувватлайди.

Тадбир  давомида  партия қошидаги “Аёллар қаноти”нинг  жорий йилги  иш-режасига мувофиқ, хотин-қизларнинг  жамиятдаги  ўрни  ва ролини  ошириш, партиявий лойиҳалар бўйича батафсил маълумотлар берилди. Қолаверса ушбу марказда фаолият олиб бораётган 20 нафардан зиёд хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.       

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    477
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+