Қуйи бўғин фаолиятига қониқарсиз баҳо берилди

11.03.2022, 14:32

Қуйи бўғин фаолиятига қониқарсиз баҳо берилди

Самарқанд вилоятининг барча туман, шаҳар Кенгашларидаги партия ташкилотларида 2021 йи сарҳисоби давом этмоқда.

Самарқанд туманида ҳам 69 та БПТ мавжуд бўлиб, 9 мингга яқин аъзоларни партия сафига бирлаштирган.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бўлими қошидаги бошланғич партия ташкилотида 2014 йилда 5 нафар партияга ҳайриҳох ходимлардан ташкил топган эди. Бугунги кунга келиб мазкур қуйи бўғинда аъзолар сони 41 нафарга етган.

Йиғилишда кун тартиби бўйича мазкур партия ташкилотининг ўтган даврдаги фаолияти қониқарсиз деб топилиб, БПТ раислигига маъсулиятли маҳалла фаоли, партия “Аёллар қаноти” аъзоси Ф.Мухиддинова тавсия этилди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниб, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур таянч бўғиннинг жорий йилдаги йўл харитаси тузиб олинди.

Манучехр Собиров,

O‘zLiDeP Самарқанд туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари–аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    426
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+