Ҳисобот-сайлов йиғилишида БПТ сафига яна ўн нафар янги аъзолар қўшилди

15.03.2022, 16:08

Ҳисобот-сайлов йиғилишида БПТ сафига яна ўн нафар янги аъзолар қўшилди

“Жиззах пластмасса” АЖда ташкил этилган Бошланғич партия ташкилоти нафақат Жиззах шаҳридаги, балки вилоятдаги етакчи партия қуйи бўғинлардан бири ҳисобланади.

114 нафар маслакдошларимизни жамлаган ушбу БПТга бир неча йилдирки, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Элёр Тўрақулов раислик қилиб келмоқда.

Қуйи бўғин фаоллари ҳар бир ишда бўлгани каби, ҳисобот-сайлов йиғилишига ҳам жиддий тайёргарлик кўрганлари тадбир давомида яққол билиниб турди.

Дастлаб, етакчи ҳисоботи эшитилди. Ҳисобот даврида қуйи бўғин аъзолари  тадбикорларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш, шунингдек, ҳудуддаги фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда   самарали фаолият олиб боришди. 

Айнан партиявий воситалар билан ҳудуддаги “Хайробод” МФЙдаги “Беруний” кўчасининг 500 метрига шағал қоришмаси ҳашар йўли билан ётқизилишида, “Файзиобод” маҳалла фуқаролар йиғини биносининг қайта таъмирланишида, шунингдек, ҳудуддаги  150 та муҳтож хонадонларнинг ҳар бирига 285 минг сўмдан жами 43,0 млн. сўмлик саккиз хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг беғараз ёрдам сифатида тарқатилишида маслакдошларимизнинг, айниқса БПТ етакчиси Элёр Тўрақуловнинг хизматлари катта бўлди. Шу сабабмикин, қуйи бўғин аъзолари бир овоздан уни яна раисликка қайта сайлашди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳисобот-сайлов йиғилишида ютуқ ва муваффақиятларга эмас, балки амалга оширилиши лозим бўлган долзарб масалаларга кўпроқ эътибор қаратилди.

Йиғилиш сўнгида БПТ сафига яна ўн нафар янги аъзолар тантанали равишда қабул қилинди.

Ирода Маматқулова,

O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+