Термиздаги хонадонларга иссиқхона қуриб беришда кўмаклашилади

15.03.2022, 16:15

Термиздаги хонадонларга иссиқхона қуриб беришда кўмаклашилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Сурхондарё вилоятида бўлиб, тадбиркорлик субъектлари, аҳоли томорқалари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

Партия етакчиси дастлаб Термиз туманидаги “Мустақиллик” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси билан учрашди.

Ҳоким ёрдамчиси томонидан айни пайтда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун қандай амалий ишларга қўл ураётгани, аҳолига қандай ёрдам кўрсатилаётгани билан қизиқди.

Мазкур маҳаллада ҳам иссиқхонада полиз маҳсулотлари етиштириш анъанаси бор. Жумладан, помидор, бодринг, булғор қалампирини етиштиришда тажриба тўпланган. А.Хаитов маҳалладаги Эшдавлат Усмонов ва унинг ўғли Холмўминларнинг хонадонида ҳам бўлди.

Хонадон томорқасида етиштирилаётган саримсоқ пиёз, иссиқхонада парвариш қилинаётган помидор экинини кўздан кечирди. Айни пайтда хонадон эгалари булғор қалампирини экиш ишлари билан машғуллиги боис, А.Хаитов ҳам бу жараёнда қатнашди. Шу билан бирга, экинларни парвариш қилиш жараёнида зарур бўлган тавсияларни ҳам бериб ўтди. 

Муҳиддин Эштемиров маҳалласида яшовчи Гавҳар Қувондиқованинг 5 сотихли иссиқхонасида булғор қалампири экилган. А.Хаитов хонадон вакили билан суҳбатлашар экан, даромадни янада кўпайтириш лозимлигини уқтирди. Шу мақсадда эндиликда Г.Қувондиқовага қўшимча ер ажратилишига кўмаклашиладиган бўлди.

Рўзибой Сиддиқов эса томорқасида картошка, полиз экинларининг бошқа турлари билан бирга боғ кўчатларини ҳам парвариш қилади. Спикер ўринбосари фуқаронинг ушбу кўчатлар ва экинлардан қанча даромад топаётгани билан қизиқди. Суҳбат давомида Р.Сиддиқовга иссиқхона қуриб, даромадни янада кўпайтириши бўйича таклиф киритилди. Эндиликда унга иссиқхона қурилишига яқиндан ёрдам берилади.

  • Кўрилди
    386
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+