Ҳамкорликнинг янги қирралари: 300 нафар фаолларни бирлаштирган БПТ фаолияти билан танишилди

16.03.2022, 16:48

Ҳамкорликнинг янги қирралари: 300 нафар фаолларни бирлаштирган БПТ фаолияти билан танишилди

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан вилоятда фаолият олиб бораётган кўплаб йирик корхоналар билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида жойлашган “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” очиқ акциядорлик жамияти таркибида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий технологиялар билан жиҳозланган “Жиззах цемент заводи” ана шундай йирик корхоналардан бири ҳисобланади. 2014 йил иш бошлаган мазкур корхонада бир йилда 350 минг тонна оқ ва 760 минг тонна портланд цемент ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотнинг маълум қисми қўшни давлатларга экспорт қилинмоқда. Айни пайтда заводда 900 нафарга яқин ҳамюртларимизнинг бандлиги таъминланган.

Мазкур корхонада ўз сафларига 300 нафар фаолларни бирлаштирган Бошланғич партия ташкилоти ҳам фаолият олиб бормоқда.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар ва партия Аёллар, Ёшлар гуруҳи фаолларидан иборат ишчи гуруҳ корхона фаолияти билан яқиндан танишдилар. Учрашув давомида корхона раҳбарияти ва ишчи ходимлари Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясига ҳамоҳанг бўлган партия Сайловолди платформасида илгари сурилган мақсад ва вазифалар билан яқиндан таништириб ўтилди. Корхонада фаолият юритаётган қуйи бўғиннинг ҳисобот-сайлов йиғилишига тайёргарликнинг боришига доир масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, партия сафига кириш истагида бўлган янги аъзолар рўйхати шакллантирилди. Ўзаро ҳамкорликнинг янги қирралари келишиб олинди. 

Завод раҳбари Исматулло Абдуллаев етакчилигидаги корхона ходимлари ҳамда қуйи бўғин фаоллари билан ҳамкорликда ҳудуддаги 50 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича “Манзилли режа” ишлаб чиқилди. Шунингдек, партия фаоллари завод ҳудудида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2500 туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилишида ҳам фаол иштирок этадиган бўлишди.

Бундай амалий учрашувлар вилоятдаги бошқа корхоналарда ҳам давом эттирилади.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

аппарат раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    327
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+