БПТ фаолияти самарадорлиги сарҳисоб қилинди

17.03.2022, 16:48

БПТ фаолияти самарадорлиги сарҳисоб қилинди

O’zLiDeP Бўстонлиқ туман Кенгаши бошланғич партия  ташкилотларида ўтказилган ҳисобот-сайлов йиғилишларининг якунлари таҳлилига бағишланган ҳисобот йиғилиши ташкил этилди.

Йиғилишда O’zLiDeP Бўстонлиқ туман Кенгаши ходимлари, маҳаллий Кенгашдаги партия депутатлари, БПТ раислари ҳамда фаоллар иштирок этишди.

Унда партия туман Кенгашининг қуйи негизлари томонидан жойларда кенг аҳоли қатламлари ўртасида  партиянинг ҳаётбахш ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, айниқса, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш мақсадида ташкил этилаётган тарғибот-ташвиқот тадбирлари самарадорлигини тафтиш қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Ҳисобот йиғилишида сўзга чиққанлар томонидан таъкидланишича, 2022 йил 15 февралдан 28 февралга қадар тумандаги мавжуд 41 та бошланғич ташкилотларда ҳисобот-сайлов йиғилишлари қатъий тартибда, ўз муддатларида ўтказилган.

Шунингдек, ҳисобот даврида партия аъзоларининг сифат таркиби пухта ўрганиб чиқилиб, улар орасидан ўзининг мустақил фикри ва сиёсий позициясига эга, сафдошларини ўз ортидан эргаштира олиш қобилиятига эга, пухта билимли, дунёқараши кенг муносиб номзодлар сараланган. Бошланғич ташкилотлар раислари ва уларнинг ўринбосарлари шу асосда қайта ёки янгидан сайланишган.

Йиғилишда қайд этилганидек, энг муҳими, ўтган ҳисобот-сайлов йиғилишлари даврида бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини тубдан  яхшилашга муваффақ бўлинган. Бундан ташқари олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари самараси ўлароқ, партия аъзолари сафи ҳам кескин  ўсиб бораётганлиги кузатилмоқда. Бугунги кунга келиб туманда бошланғич ташкилотлар сони 41 тани, партия аъзолари сони эса 4556 нафарни ташкил этмоқда.

Тадбир сўнггида тегишли қарор қабул қилиниб, бундан кейинги даврда амалга ошириладиган ишлар ҳақида муайян кўрсатмалар ишлаб чиқилиб, тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга доир тавсиялар берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    691
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+