Депутат тумандаги оилавий поликлиникалар ҳолатини ўрганди

25.03.2022, 15:07

Депутат тумандаги оилавий поликлиникалар ҳолатини ўрганди

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилар билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлуда Ибрагимова аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойига чиққан ҳолда бартараф этиш мақсадида ўз сайлов округида бўлди.

Халқ вакили Бувайда туманидаги оилавий поликлиникалар фаолиятини ўрганишдан бошлади. Ушбу тумандаги 22-Оилавий  поликлиникада бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар, хизматлар кўрсатилиши ҳолатлари билан танишди. Шифокорлар билан суҳбат жараёнида ушбу поликлиника таъмирталаб аҳволга келиб қолгани, аҳолига хизмат кўрсатиш учун шароитлар етарли эмаслиги, бинонинг иситиш тизими носозлиги, ҳамширалар етишмаслиги каби масалаларда мурожаат қилинди. Депутат ушбу муаммони ўз назоратига олди ва тегишли ташкилотлар орқали ижобий ечим топишга ваъда берди.

- Ўтган ҳафтада Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказиб, қатор муҳим топшириқларни белгилаб берган эди, - дейди депутат М. Ибрагимова. -  Шу мақсадда биз депутатлар учрашувларимизда биринчи навбатда асосий эътиборимизни тумандаги оилавий поликлиникалар, тиббиёт бирлашмалари ҳолатини ўрганишдан бошладик. Ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳақиқатдан ҳам айрим поликлиникалар талабга жавоб бермайди, айримларида хизматлар кўрсатиш тўғри йўлга қўйилмаган, тез тиббий ёрдам машиналари эскириб бўлганлиги кўзга ташланмоқда. Албатта, ушбу аниқланган муаммолар ўз вақтида бартараф этилади. Халқимиз яқин беш йил ичида сифатли тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Тиббиётимиз эса энг ривожланган давлатлар қаторига киради.

Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    721
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+