Депутат энг чекка ҳудудлардаги оилавий поликлиникалар ҳолатини ўрганди
25.03.2022, 17:25
Президентимизнинг шу йил 18 март куни тиббиёт ходимлари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда илгари сурилган устувор йўналишлар ва таклифларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ғайрат Абдиев Самарқанд вилояти Ургут туманида учрашувлар ташкил қилмоқда.
Депутат масъуллар билан биргаликда туманнинг энг чекка қишлоқлари Оққўрғон, Чеп ҳудудида жойлашган оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктида яратилган шароитларни ўрганди.
Фарзандини режали эмлаш учун олиб келган қишлоқ аёллари Чеп оилавий шифокор пункти фаолиятидан миннатдор, замонавий тиббиёт апаратлари чекка қишлоққа келганидан, айниқса УЗИ, ЭКГ учун туман марказига бориб навбатда туриб, вақт ва пул сарфлашмайди. Инсон қадри олий қадрга кўтарилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг