Сайловчилар муаммолари туман ҳокими орқали ҳал қилинадиган бўлди

28.03.2022, 17:24

Сайловчилар муаммолари туман ҳокими орқали ҳал қилинадиган бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиши жараёнида аҳолидан келиб тушган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худайбердиев ҳамроҳлик қилди. 

Халқ вакиллари Уйчи тумани ҳокими Шухрат Мусаев билан учрашишди. Унда икки кун давомида ўтказилган учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган маҳаллий ҳамда туман миқёсида ҳал этиладиган муаммоларнинг барчасини ечими бўйича бирма-бир келишиб олишди.

Учрашув жараёнида Уйчи туман ҳокими Ш.Мусаев яқиндагина туман ҳокими этиб сайлангани ва қисқа муддат ичида ҳудудни тўла ўрганиб, депутатлар келтириб ўтган муаммо ва масалалар туман аҳолисини қийнаб келаётгани ҳақиқат экани, қисқа фурсатларда қайд этилган муаммоларни бартараф этилиши юзасидан чоралар кўрилишини таъкидлади.

Икки кун давом эттган учрашувларда Халқ вакили Уйчи туманидаги “Беруний” маҳаллаласидаги муаммоларни ҳам ўрганди.

Мулоқотда аҳоли вакилларидан асосан ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, уй-жой қуриш ва олиш учун  кредит ҳамда субсидиялар олиш, доволаниш учун моддий ёрдам, фарзандини талаба контракт пулини тўлаб бериш каби масалаларда мурожаатлар бўлди.

Шунингдек тумандаги “Хуррият” маҳалласида бўлиб, аҳоли билан учрашганда юқоридаги каби ўхшаш муаммолар билан сайловчилар мурожаат этишди. Ушбу масалалар тегишли ташкилотларга йўналтирилди ва депутатлик назоратига олинди.

  • Кўрилди
    546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+