Депутат сайловчилар муаммоларини ўз назоратига олди

29.03.2022, 15:03

Депутат сайловчилар муаммоларини ўз назоратига олди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлов округларида аҳоли билан мулоқот қилиб, уларнинг турмуш тарзи ва муаммоларини ўрганди.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Алдамуратов ҳам  Қораўзак туманидаги “Есимўзак” ОФЙ ҳудудидаги 11-сонли умумтаълим мактабида ўз сайловчилари билан учрашди. 

Учрашувда халқ  вакили Қонунчилик палатасида кўрилаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, қабул  қилинаётган  қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳиятини тушунтирди. 

Шундан сўнг сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди.       Жумладан, “Есимўзак” ОФЙ ҳудудидаги болалар боқчасидаги иситиш тизимини ўзгартириш, туман ҳокимлиги томонидан вақтинча яшаш учун муҳтож оилаларга ажратилган уйнинг томини шиферлаш, шахсий  уйларнинг  кадастр ҳужжатларини тиклаш, ҳудуддаги қишлоқ врачлик пунктини қайта  очиш бўйича мурожатлар тингланиб, депутатлик ваколати доирасида ечими вақт ва маблағ талаб этадиган муаммолар назоратга олинди.   

Халқ вакили ҳудуддаги 13-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, фаолиятини ўрганди. Мазкур ташкилот иморати 2019 йилда  қурилган ва фойдаланишга топширилган. Мазкур муассаса 160 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 145 нафар болалар тарбияланмоқда. Боғчада 42 нафар ишчи  ходимлар  фаолият олиб бормоқда.    

Ўрганишлар  давомида  мактабгача таълим ташкилотида тоза ичимлик суви ва табиий газга муҳтожлиги  аниқланди, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва таклифлар берилди.  Шунингдек овулни томорқа суви билан таьминлашда насос ажратиш бўйича мурожаати юзасидан   ўрганишлар олиб  борилди.

 Маҳалла раиси билан биргаликда юзма-юз мулоқот жараёнида   ҳудудни ривожлантириш борасида жорий йилда амалга оширилиши белгиланган ишлар бўйича фикр-мулоҳазалар қилинди.

Депутанинг  ўз  сайловчилари билан учрашуви  Чимбой туманида  ҳам давом этди. Даставал халқ вакили  Чимбой туманидаги   8 сонли  мактабгача таълим муассасасида бўлиб, у ерда болалар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.  Тумандаги   тадбиркорлик  субъектларида ҳам бўлиб, уларнинг фаолияти, келгуси режа ва мақсадлари, муаммо ва таклифларини тинглади.   

Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашуви Кегейли туманида ҳам  давом этди.  

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    333
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+