Соғлиқни сақлаш тизимига ҳам инвестициялар оқими янада кўпаяди

29.03.2022, 15:30

Соғлиқни сақлаш тизимига ҳам инвестициялар оқими янада кўпаяди

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида муҳим роль ўйнайди. Унда Ўзбекистонда умумий ҳажми 14,5 млрд долларга тенг ҳамда 20 дан ортиқ йўналиш ва тармоқларни қамраб олган 305 та лойиҳа амалга оширилаётганлиги, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни илгари суриш, энергетика, транспорт, авиация, инфраструктуравий тараққиёт, соғлиқни сақлаш, таълим ва тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш соҳаларида ҳам салмоқли ютуқлар қўлга киритилганлиги алоҳида эътироф этилди.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, кейинги беш йилнинг ичида Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда инвестиявий муҳит яратиш бўйича тизим яратилди. Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ташкил этилди, вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимлари жорий қилинди. Энг муҳими, инвестиция жозибадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Хорижий инвесторларга қулайликлар яратиш мақсадида қонунларимизга бир қатор ўзгартишлар киритилди. Бунинг самараси туфайли мамалкатимизга, шу жумладан, Наманган вилоятига кириб келаётган инвестиялар оқими сезиларли равишда кўпайди.

Барча соҳаларда бўлгани сингари соғлиқни сақлаш тизимида, хусусан, бизнинг кардиология маркази филиалида ҳам бунинг ёрқин мисолини кўриш мумкин. Ана шундай сармоялар эвазига энг замонавий тиббий аппаратлар олиб келиб ўрнатдик. Бу эса юрак-қон томир касалликларга аниқ ташхис қўйиш, мураккаб жарроҳлик амалиётларини шу жойнинг ўзида бажариш имконияти яратилди. Юрак хасталиги билан келган юзлаб беморлар пойтахт Тошкентдаги марказий клиникаларга бориб ўтирмасдан шу ернинг ўзида дардларига даво топганларидан беҳад мамнун бўлишмоқда.

Шу маънода  Тошкент халқаро инвестиция форумида кўплаб соҳалар қатори соғлиқни сақлаш тизимига ҳам янги-янги инвестицияларни олиб келиш, бу борада жаҳондаги нуфузли компаниялар, молия ташкилотлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш кўзда тутилганидан жуда хурсандмиз. Чунки халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича олдимизда турган вазифаларни амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Солижон МЎМИНОВ,

O'zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    707
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+