БПТ сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

31.03.2022, 15:15

БПТ сарҳисоб йиғилишлари давом этмоқда

O’zLiDeP Вобкент туман Кенгашининг "Халқ банки" туман бўлимидаги  БПТда  навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда партия туман Кенгаши раиси ўринбосари - аппарат раҳбари Б.Одилов ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, фахрийлар Кенгаши аъзоси Б.Бобокуловлар иштирок этиб, “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026-йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022-йил - Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида" ги Президент Фармонидан келиб чиқиб, партия аьзолари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар.

Маълумки, Тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналиши 7-бандида  айнан тижорат банклари фаолияти билан боғлиқ устувор вазифалар белгилаб берилган. Жумладан,  2022 йилда йиллик инфляция даражасини 9 фоизгача ва 2023 йилда 5 фоизга ҳамда фиксал тақчилликни 3 фоизга пасайтириш чоралари кўрилиб, кейинчалик инфляция ва давлат бюджети тақчиллиги ушбу кўрсаткичдан ошмаслигини таъминлаш, бунда давлат улушига эга тижорат банкларида трансформация жараёнларини якунлаб, 2026 йил якунига қадар банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача чиқарилиши алоҳида таъкидланган.

Бу эса ўз навбатида ташкилот БПТ аъзолари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Чунки улар ҳам банк тизими ходимлари ҳисобланади. Йиғилишда БПТда 2021 йилда  амалга оширилган ишлар юзасидан БПТ раиси  М.Сатторовани ҳисоботи тингланиб, 2022 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди. Кун тартибидаги масалалар юзасидан партия аъзоларидан Ш.Ибрагимова, А.Давроновлар  ўз фикр-мулоҳазаларини  билдириб ўтдилар.

Ҳисобот-сайлов йиғилишида Саиджон Каримов БПТ нинг раиси қилиб сайланди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+