Ҳамкорликда ҳикмат кўп

31.03.2022, 17:36

Ҳамкорликда  ҳикмат кўп

Бугунги глобаллашган дунёда давлатларнинг иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳалардаги ўзаро ҳамкорлиги ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятли. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида ҳам кейинги беш йилнинг ичида бу борадаги мақсад ва вазифалар аниқ белгилаб берилди.

Тошкент халқаро инвестиция форумининг бизнинг мамлакатимизда ўтказилгани ва унда қатор шартнома ва битимларнинг имзолангани инвестия сиёсатининг амалий натижаларидан бири дейиш мумкин. Осиё тараққиёт банки президенти Масатсугу Асакава, Халқаро молия корпорациясининг минтақавий вице-президенти Хела Шайхруҳу форумнинг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар. Осиё инфратузилмавий инвестиция банки (ОИИБ) вице-президенти Константин Лимитовский эса Ўзбекистоннинг улкан мақсадлари ОТБнинг яшил энергия, инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар бўйича мақсадлари билан мос келишидан мамнунмиз. Банкимиз ёрдами Ўзбекистон томонидан қўйилган мақсадларни амалга оширишга ижобий таъсир кўрсатишини истаймиз, деди.

Учрашув якунлари бўйича умумий қиймати 617 миллион долларлик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича 6 та, 160 миллион долларлик 2 та мандат хати, консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича 2 та, хусусан, темир йўлларни электрлаштириш, автомобил йўлларини ривожлантириш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини қуриш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув таъминоти ва канализация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш лойиҳаларини амалга ошириш, шамол ва электр энергиясини таъминлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш бўйича  шартнома ва келишувлар имзоланди.

Биз албатта, бу шартномаларнинг мамлакатимиз, вилоятимиз иқтисодиётига, ижтимоий ҳаётига келтирадиган ижобий самараларини тарғиб қиляпмиз.

Анвар ҚОДИРОВ,

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши депутати,

Поп туманидаги “Nuran Uz” МЧЖ таъсисчиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+