Иштихонда ўтказилган тадбиркорлар билан мулоқотда мурожаатларнинг аксарияти кредит олиш масаласи бўлди

01.04.2022, 18:03

Иштихонда ўтказилган тадбиркорлар билан мулоқотда мурожаатларнинг аксарияти кредит олиш масаласи бўлди

O'zLiDeP Самарқанд вилояти ва Иштихон туман Кенгаши, халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи билан ҳамкорликда "Депутатлар ва тадбиркорлар мулоқоти" форуми ташкил этилди.

Мулоқотда аҳоли ва тадбиркорлар томонидан 30 га яқин мурожаатлар билдирилди. Хусусан, “Халқабот” маҳалласида истиқомат қилувчи Зоира Суюнова тикиш машинасини олиш учун  кредит олиб беришда амалий ёрдам сўради. Халқ банкидан имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди.

Намуна маҳалласида истиқомат қилувчи Мирзохид Абдухамидов ишлаб чиқариш цехини очган бўлиб, фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида Иштихон тумани Агробанк филиалига кредит олиш бўйича мурожаат қилган аммо шу кунга қадар кредит чиқмаганлини айтиб амалий ёрдам сўради. Мазкур мурожаат Халқ депутатлари Иштихон туман Кенгаши депутати Комил Явқочдиев томонидан назоратга олинди ва бир кун ичида 29 млн.сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди.

Яна худди шу каби муаммо бўйича Иштихон тумани Ғофур Ғулом маҳалласида яшовчи Аброржон Нуруллаев ҳунарматчилик билан шуғилланиши, фаолиятини кенгайтириш мақсадида 2021 йил 18 ноябрда кредит олиш учун ҳужжат топширганлиги аммо шу кунгача масаласи ҳал бўлмаганлигини айтиб мурожаат қилди. Мазкур масала ижобий ҳал қилинадиган бўлди.

Иштихон маҳалласидан Элёр Содиқов ҳусусий килиникаси борлиги,  фаолиятини кенгайтириш учун жой олишда амалий ёрдам сўради. Мазкур масала юзасидан мутасадди ташкилотлар билан тушунчалар берилди ва бўш бинолар кўрсатилди.

Иштихон тумани Бешкапа маҳалласидан Анвар Ғофуров турмуш ўртоғи тикувчилик касби борлиги, шу сабабли тикув машина олиб беришда амалий ёрдам сўраган бўлса, Бўронхўжа маҳалласидан Ҳабиба Сафарова иссиқхона қуришга амалий ёрдам сўради.

Мазкур мурожаатларнинг аксаряти жойида ечим топишга алоҳида эътибор қаратилди ва назоратга олинди. Баъзи мурожаатлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутатлик сўровлари чиқариладиган бўлди.

  • Кўрилди
    573
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+