O‘zLiDeP фаолининг хусусий корхонасида хотин-қизлар учун маҳорат дарси ўтказилди

06.04.2022, 14:26

O‘zLiDeP фаолининг хусусий корхонасида хотин-қизлар учун маҳорат дарси ўтказилди

O‘zLiDeP Шофиркон туман Кенгаши “Аёллар қаноти” гуруҳи  томонидан ишбилармонлик салоҳияти, оилавий тадбиркорликни кенг оммалаштиришга қаратилган “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси доирасида  талайгина ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, партия фаоллари туманнинг “Саврак” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирокида ҳунари ортидан ўз тадбиркорлигини бошлаган хотин-қизлар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Тадбир иштирокчилари “Аёллар қаноти” фаоли, моҳир тадбиркор, "Ишбилармон аёл - 2021" кўрик-танлови вилоят босқичи иштирокчиси "Абдуллаева Хосият" хусусий корхонаси раҳбари Хосият Абдуллаеванинг тикув цехида бўлиб, унинг олиб бораётган ишларини кўздан кечирдилар.

12 та янги ишчи ўрни яратилган корхонада раҳбарлик қилаётган Х.Абдуллаева томонидан иштирокчиларга тикувчиликнинг сир-асрорларини ўргатувчи маҳорат дарси  ўтказиб берилди. Соҳада тадбиркорликни бошлаш истагидаги хотин-қизларга яратилаётган имтиёзлар ҳақида батафсил тушунча берди.

Тадбирда  3 нафар аёллар партия сафига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    576
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+