БПТ сарҳисоби: Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари мавжуд

06.04.2022, 14:33

БПТ сарҳисоби: Хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари мавжуд

Барча ҳудудларда бўлгани каби Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманидаги партия қуйи тузилмаларида ҳисобот – сайлов йиғилишлари ташкил этилмоқда. 

Оқдарё туманидаги “Дилафруз шифо” хусусий шифохонаси қошидаги БПТ даги йиғилишда айнан хусусий тиббиёт муассасаларига қатор солиқ имтиёзлари жорий этилганлиги борасида маълумотлар берилди.

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастуридаги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда қуйи бўғиннинг жорий йил учун иш-режаси тасдиқлаб олинди. Шунингдек бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда партия депутатлик гуруҳлари билан ўзаро ҳамкорлик борасидаги вазифалари тўғрисида ҳам маърузалар тингланди.

Тадбир якунида партиянинг фаол аъзоси, жонкуяр шифокор Аббос Ахмедов бошланғич партия ташкилоти раиси этиб сайланди.

Камола Ахмеджанова,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бошланғич ташкилотлари

билан ишлаш гуруҳи раҳбари.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    304
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+