Депутатлар Сирдарё бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди

08.04.2022, 14:00

Депутатлар Сирдарё бозорларидаги нарх-наволарни ўрганди

O`zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши депутатлари туман бозорларидаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш борасида мониторинг ўтказишди.

Бозор-кундалик эҳтиёжимизга айланган. «Карвон кўп рисқи бўлак», деганларидек савдо шаҳобчалари борки, харидорлар қадами узилмайди. Ахир, битта гугурт учун дўконга кирмайсизку, ёнига озиқ-овқат маҳсулотлари, баъзида мўлжалдаги йўқ, лекин керакли нарсалар ҳам қўшилади. Нархга келганда сотувчи ва харидор ўртасида тортишув бошланади. Сотувчининг муомала маданияти бўлса, нархни белгилашда инсофи бўлса иккала томон ҳам барака топади.

Давлатимиз раҳбарининг вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ҳар куни ўз ҳудудидаги озиқ-овқат, айниқса ун, шакар ва ёғнинг нархини  жойларда юриб ўрганиши ва барқарорликни таъминлаш учун тезкор тадбирларни кўриб бориши бўйича берган топшириғига асосан Сирдарё тумани Кенгаши депутати Дилфуза Жўраева ва мутасадди масъуллар тумандаги бозорларда бўлишиб  нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича назорат мониторинг ишларини олиб боришди.

Рамазон ойида озиқ-овқат нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиб, нархларни янада арзонлаштириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб амалга оширилаяпти. Савдо маданияти ва санитария - гигиена қоидаларига амал қилиш бозор маъмурияти ҳамда ҳар бир сотувчининг асосий вазифаси эканлиги тушунтирилмоқда.

O`zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+