O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёллар учун маҳорат дарси ташкил қилди

12.04.2022, 15:19

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” фаоли тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёллар учун маҳорат дарси ташкил қилди

O‘zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли, “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови республика босқичи ғолиби Дилором Файзиева “Намунали томорқачи аёл - фаровонлик бунёдкори!” лойиҳаси доирасида тадбиркорликни бошламоқчи бўлган аёллар учун маҳорат дарси ташкил қилиб берди.

Дастлаб 25 нафар аёл иштирокчилар иссиқхона фаолияти билан яқиндан таништирилди. Бухоро тумани “Сўфикогар” МФЙ ҳудудидаги 4 гектардан иборат ташландиқ ер майдонини ўзлаштириш ҳисобидан барпо этилган иссиқхона ўз фаолиятини “Ҳамкорбанк” вилоят филиалининг 2 миллиард 140 миллион сўмлик кредит асосида йўлга қўйган. Ушбу иссиқхона Хитой давлатидан олиб келинган ускуналар билан жиҳозланган.

Иссиқхонада  экспортбоп помидор етиштириш билан бирга 300 тупдан иборат лимон дарахтлари ҳам парвариш қилинмоқда. 2021 йилда помидордан 200 тонна маҳсулот олинган бўлиб, эришилаётган даромаддан эҳтиёжманд оилаларга хайрия ёрдамлари бериб келинмоқда.

Бу ерда жами 12 та доимий, 40 га яқин мавсумий иш ўрни яратилган.

  • Кўрилди
    597
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+