"Аёллар дафтари"га киритилган ва тадбиркорликка қизиқиши бўлган хотин-қизлар ўқитилди

22.04.2022, 15:40

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” вакиллари Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясининг 69-мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида Нуробод туманида иш бошлаган хотин-қизлар фаолияти билан танишди.

Партия вакиллари “Аёллар дафтари”га киритилган ва бугунги кунда имтиёзли кредит олиб ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган тадбиркор аёл Юлдуз Бексалиеванинг тикув цехида бўлишди ва шу ернинг ўзида маҳорат дарси ташкил этилди.

Маҳорат дарсида тумандаги "Аёллар дафтар"га киритилган ва тадбиркорликка қизиқиши бўлган хотин-қизлар жалб қилиниб, тикувчилик сирлари бепул ўргатилди. Учрашув давомида 2 нафар хотин-қизлар мазкур тикув корхонасига жойлаштиришга эришилди.

Марҳабо Чулиева,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    352
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+