Депутатлар Жомбой аҳолисига ерларнинг аукцион орқали ажратиб берилиши ҳолатини ўрганди

27.04.2022, 13:51

Депутатлар Жомбой аҳолисига ерларнинг аукцион орқали ажратиб берилиши ҳолатини ўрганди

Президентимизнинг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда деҳқон хўжалигининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан Жомбой туманида депутатлик гуруҳининг эшитуви ўтказилди.

Тадбир доирасида ишчи гуруҳ томонидан жойларга чиққан ҳолда деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди.

Таъкидланганидек, Жомбой туманида қарор ижросини таъминлаш юзасидан аукцион орқали 1228 та оилаларга жорий йилда берилиши режалаштирилган 108 та контурдаги 232 гектар ер майдонлари асосан ижтимоий дафтарда турган фуқароларга ажратиб берилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар жами 931 нафар ижтимоий дафтардаги фуқароларга ер ажратиб берилган.

Ажратилган ер майдонларга туманнинг иқлим шароитидан келиб чиқиб “Бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида экинлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ғолиб бўлган фуқаролар томонидан 217,4 гектар майдоннинг 73,3 гектарига картошка, дуккакли, помидор экинлари экилди. Қолган 31,2 гектар майдонларда экин экишга ер тайёрлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Ишчи гуруҳ Жомбой туманидаги “Қудуқли” маҳалласи ҳудудидаги деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди. Ҳудудда  ҳар бири 15-20 сотихдан 168 та лот бўйича ерлар ажратилган. Лотларда картошка, помидор ва дуккакли экинлар экилиб парвариш қилинмоқда.

“Қудуқли” маҳалласида яшовчи “Ёшлар дафтари”га киритилган Шохрух Асатуллаев ва унинг турмуш ўртоғи Азиза Хусановаларга ҳам ҳар бирига 20 сотихдан жами 40 сотих ер майдони ажратилган. Ажратилган ерга помидорнинг “Ложин” навини экиб парвариш қилмоқда.

- Турмуш ўртоғим билан 10 йил муддатга ижарага 40 сотих ер олдик. Даромад олишни ният қилиб помидорнинг “Ложин” навини экиб парвариш қилмоқдамиз. 30 минг тупга яқин помидор экдик. 1000 сўмдан сотилса 30 млн.сўм даромад кўрамиз. Келаси йил эса деҳқончиликнинг пухта режасини қилиб сабзавот экинларидан икки мартагача ҳосил олиб даромадимизни ҳам 2 баробарга оширишни режа қилаяпмиз, – дейди Азиза Хусанова.

Бу каби тадбирлар партия томонидан вилоятнинг барча туманларида ўтказилиши режалаштирилган.

Қодир Шойимов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+