“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ўқув – амалий семинарлар ўтказилмоқда

29.04.2022, 17:12

“Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ўқув – амалий семинарлар ўтказилмоқда

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланиб, унда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш борасида бир қатор вазифалар ўз аксини топди.

Шунингдек, 2021 йил 20 апрелдаги ”Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонда ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга алоҳида урғу берилди.

Мамлакатимизда ўқувчи-талабалар ва ёшларнинг кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка бўлган қизиқишларини кучайтириш, уларни бизнес юритишга ўргатиш ҳамда ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш, банд бўлмаган ишсиз ёшларни фойдали меҳнат фаолиятига ўргатиш мақсадида “Мен ҳам тадбиркор бўламан” лойиҳаси доирасида ўқув – амалий семинарлар ўтказилмоқда.

Семинарларда вазирлик ва идора вакиллари, депутатлар, тадбиркорлар ҳамда илм-фан вакиллари иштирок этиб, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар ва ишсиз, уюшмаган ёшларга тадбиркорликни бошлаш учун ҳуқуқий ва амалий йўл йўриқлар беришмоқда.

Куни кеча ўтказилган тадбирда ёшлар томонидан тадбиркорлик қилиш учун рўйҳатдан ўтиш, четдан хом ашё материаллари олиб келиш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни экспортга чиқариш, фермерликни йўлга қўйиш ҳамда томорқадан самарали фойдаланган ҳолда юқори даромад олиш каби саволларига мутахассислар томонидан атрофлича маълумотлар берилди.

Ўқув – амалий семинарлар февраль-май ойларида давом этади ва тадбирларда ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, соҳада ёшларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда семинар якуни бўйича фаол ёшларга сертификатлар топшириш мақсад қилинган.

  • Кўрилди
    625
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Husniddin 2022-05-05 13:24:20

Bunday uchrashuvlarni ko'paytirib turilsa maqsadga muvofiq bo'lar edi.Ayniqsa talabalar orasida ..


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+