Урганчлик хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

05.05.2022, 12:28

Урганчлик хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик  ташкил қилинди

O‘zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси асосида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” да рўйхатда турган хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Тиббий кўрикда 97 нафар аёллар терапевт, лор, офталмолог, физиотерапия, гениколог, УЗИ ва бошқа хасталикларни даволовчи малакали шифокорлар қабулида бўлиб, ўзлари учун тегишли маслаҳат ҳамда тавсияларни, тиббий муолажаларни олдилар. 

Партия томонидан бу каби ўтказилаётган тиббий кўриклар натижасида аҳолининг айниқса хотин-қизларнинг тиббий маданияти ва билими ошиши билан бир қаторда ўзларининг соғлиқларига бўлган эътибори ҳам кун сайин ортиб борада. Бу эса ўз навбатида келажак авлоднинг соғлом туғилиши ва ҳар томонлама баркамол авлод бўлиб вояга етишида замин яратади.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    463
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+