Депутат ташаббуси билан қуриб берилган иссиқхонадан хонадон эгалари даромад кўрмоқда

06.05.2022, 15:24

Депутат ташаббуси билан қуриб берилган иссиқхонадан хонадон эгалари даромад кўрмоқда

Халқ депутатлари Вобкент туман  Кенгаши депутати Шамсия Саидова "Бир депутат- юз аёлга кўмакчи" лойиҳаси доирасида туманидаги “Халач ” МФЙ да бўлиб бир қатор хонадонларда ташкил этилган иссиқхоналарни кўздан кечирди.

Жумладан, МФЙдаги "Чойхона" қишлоғида истиқомат қилувчи «Аёллар дафтари» рўйхатида турган Матлаб Ражабова хонадонида бўлди. Депутат ва МФЙ фаоллари саъй-ҳаракати билан эҳтиёжманд оилага ўз даромадларини ошириш учун бундан бир йил аввал иссиқхона қуриб берилган эди. Бу имкониятдан унумли фойдаланган оила аъзолари етиштирилган маҳсулотдан йилига 10 – 15 млн сўм қўшимча даромад топиб, турмуш фаровонлиги йилдан-йилга ошмоқда.

Депутат Ш.Саидова шу қишлоқда яшаётган Мадиёр Гадоев хонадони ҳам иссиқхонадан яхши даромад топиб, оиласида тўкинлиги таъминланаётганлигининг гувоҳи бўлди.

Ўрганиш давомида депутат ўнлаб хонадонлар аҳолиси билан суҳбатлар олиб борди, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш учун тегишли тавсия ва маслаҳатлар берди.

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+