Депутат аҳоли муаммоларини юзма-юз учрашувлар орқали ўрганди
11.05.2022, 15:18

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутов Тўрткўл туманида ўзи сайланган ҳудуд сайловчилари билан учрашди. Даставал халқ вакили Тўрткўл туманидаги “Ибн-Сино” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқаро Мансур Бекбергенов билан мулоқот қилиб, фуқаронинг муаммоларини тинглади.
Фуқаро Мансур Бекбергенов даволаниши учун маблағ зарурлигини айтди. Туман тиббиёт бирлашмасидан ташриф буюрган мутасадди унга ҳуқуқий маслаҳатлар берди ва Хайр саховат фонди томонидан ташриф буюрган вакил эса унга яқин кунларда пул ажратиб берилишини айтди.
Халқ вакили туманда истиқомат қилувчи уруш қатнашчиси Иван Галенконинг ҳолидан хабар олишди.
Мамлакатимизда барқарор бўлган тинчлик ва осойишталик, меҳр-оқибат кўрсатиш ва инсон қадрини юксалтиришдек бебаҳо қадриятларга алоҳида эътибор қаратилаётгани улуғ неъматдир. Орамизда уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат қилган фахрийларимиз бор.
Халқ вакили уруш фахрийси билан суҳбатлашиб, соғлик-саломатлик тилади. Нуроний отахон кўзига ёш олиб, бугунгидек тинч-тотув кунларга шукронолар айтди.
Халқ вакилининг сайловчилар билан учрашуви “Шурохон” ОФЙ да давом этди. Сайловчилар томонидан бир қатор муаммолар тингланди. Хусусан, шу ердан ўтган канални қазиб, икки томонини 400 метр бетон билан қоплаш масаласи кўтарилди. Депутат тегишли идора вакиллари билан гаплашиб масалани жойида ҳал қилди. Қазиш ва бетон қуйиш ишлари эртанинг ўзидаёқ бошланадиган бўлди. Тўрткўл туманидаги чекка ҳудудлардан бири “Янбошқалъа” ОФЙ да маҳалла аҳли билан учрашди. Учрашувда оилавий поликлиникадаги дори дармонлар етишмаслиги, коммунал соҳадаги бир қанча муаммолар, тез ёрдам машинасининг етишмаслиги, оқава сув тақчил бўлиб турганлиги бўйича мурожаатлар тингланди.
Депутат Р.Мамутов эса мурожат юзасидан оилавий поликлиникага бориб, фаолияти билан танишди. Ўрганишлар натижасида поликлиникада барча турдаги дори дармонлар борлиги, 66 турдаги дорилар мавжуд эканлиги кўздан кечирилди.
Бундан ташқари халқ вакили тумандаги учрашувлари давомида туман марказида фаолият юритаётган ёш тадбиркор Зулфия Халимбетова раҳбарлик қилаётган "IT-Maximum Covorking" центр фаолияти билан танишди ва унга таълим соҳасида ҳуқуқий маслаҳатлар берди.
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлатлараро муносабатларнинг янги босқичи
24.06.2022, 16:11
-
Ўзбек ва Озарбайжон халқлари дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида яна бир улкан қадам ташланди
24.06.2022, 15:57
-
O'zLiDeP ва ЎзМТДП фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди
23.06.2022, 11:16
-
Конституция ва қонунлар устувор бўлган юртда иқтисодий барқарорлик кафолатланади
22.06.2022, 12:44
-
Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи халқдир
20.06.2022, 17:28
Фикрингизни қолдиринг