Депутат ва сайловчилар ўртасидаги жонли мулоқотда билдирилган муаммолар жойида ечим топди

11.05.2022, 15:21

Депутат ва сайловчилар ўртасидаги жонли мулоқотда билдирилган муаммолар жойида ечим топди

Жомбой тумани 16-“Ҳалвойи” сайлов округидан вилоят Кенгашига сайланган депутат Ҳайдар Ўроқовнинг “Нўш”, “Журрият” маҳаллаларида бўлиб ўтган сайловчилар билан учрашувларида туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ҳ.Ўроқов учрашувлар давомида, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларга тўхталар экан, аҳолини бевосита мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим воқеалар, давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижроси билан яқиндан таништириб ўтди.

Депутатларнинг сайловчилар билан жонли мулоқотида ўртага ташланган масалалар ўз жойида ҳал этилди. Муддат талаб этиладиган мурожаатлар эса назоратга олиниб, тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, учрашувлар давомида депутат “Нўш” маҳалласидаги меҳнат фахрийси Барот Нодиров, “Наймантепа” махалласидаги нуроний, хожи бобо Эркин Омоновлар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди. Фахрийлар юртимиздаги ислоҳатлардан розилигини айтиб, юртимиз тинчлиги учун дуолар қилишди.

Пастдарғом туманидаги 46 - “Пўлатчи” сайлов округидан вилоят Кенгашига сайланган депутат Қосим Қаршиев туманнинг “Қатортерак” маҳалласида бўлиб сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда маҳаллада тоза ичимлик суви, электорат манфаатлари ва тадбиркорлик билан боғлиқ муаммолар, ички йўлларни таъмирлаш, касб-ҳунар коллежи битирувчиларини иш билан таъминлаш, шу билан бирга ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан таклиф ва мулоҳазалар муҳокама этилди.

Кўтарилган ушбу масалалар депутат назоратига олинди

Жаҳонгир Хўжамқулов,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    539
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+