Депутатлар бир гуруҳ ибратли оила соҳибаларини рағбатлантирди

16.05.2022, 15:28

Депутатлар бир гуруҳ ибратли оила соҳибаларини рағбатлантирди

Оила жамиятимизнинг бошланғич бўғини, элимизнинг гўзал урф-одатлари ва қадриятларини ўзида асровчи муқаддас мўъжаз маскан. Эзгуликлар оиладан бошланади, ундан маҳаллага кўчади, жамиятга кириб боради.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосан мамлакатимизда 15 май Халқаро оила куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Ушбу сана муносабати билан Ғишткўприк маҳалласи хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда "Фаровон оила сари" шиори остида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида 15-ИДУМ ўқитувчилари ва битирувчи ўқувчилари иштирокида бахтли ҳаёт формуласини яратиш борасида саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнггида бир гуруҳ ибратли оила соҳибаларига депутатларнинг эсдалик совғалари топширилди.

  • Кўрилди
    512
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+