Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

18.05.2022, 14:57

Хоразмда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят, Урганч шаҳар Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳлари аъзолари иштирокида маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоятда 2022 йил бошидан шу кунга қадар маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти бошқармасининг масъул ходимлари ахборот берди.

Ҳисоботга кўра вилоятда аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш, ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан ўтказилаётган хатловларда жорий йилнинг 1 март ҳолатига 4 725 нафар ўқиш ва касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган фуқаролар аниқланди. Йил бошида 1 710 нафар фуқаролар ўқиш ва касб-ҳунарга жалб қилинди. Жумладан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳисобидан унинг қуйи тизимидаги касб ҳунар мактаблари ва мономарказларида 1 380 нафар, Савдо саноат палатаси томонидан туманлар ва шаҳарлардаги бўлимлари орқали 101 нафар ва нодавлат таълим ташкилотлари томонидан 229 нафар фуқаролар ўқишга жалб қилинди.  Ўқишни муваффақиятли тамомлаган фуқаролардан 285 нафарининг бандлиги таъминланди, 15 нафарига кредит маблағлари ажратилди ва 9 нафарига субсидиялар берилди.

Бундан ташқари вилоят, туман, шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида қатор лойиҳалар амалга оширилиши натижасида минг нафарга яқин янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек хориждан қайтиб келган 6 454 нафар фуқароларнинг 4 499 нафари билан учрашувлар ташкил қилиниб, уларнинг 424 нафари саноат корхоналарида, 843 нафари қишлоқ хўжалиги ишларида, 4 010 нафари қурилиши ишларида, 543 нафари савдо соҳасида, 11 нафари таълим соҳасида ва 623 нафари бошқа йўналишларда фаолият олиб борилганлиги аниқланди. Уларнинг 1 733 нафари бандлиги таъминланди.

Депутатлар ўзлари сайланган маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари фаолияти юзасидан ўзлариинг фикр-мулоҳазалари, таклифларини билдирдилар ва келгусидаги ишларни ҳамкорликда қилишга келишиб олдилар.

  • Кўрилди
    492
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+