Аҳоли томонидан қандай таклифлар берилди?

30.05.2022, 10:00

Аҳоли томонидан қандай таклифлар берилди?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Шарафутдиновнинг ҳудуддаги ўрганишлари қизғин ўтмоқда. Хусусан, депутат мамлакатимизда конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларига алоҳида эътибор бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича таклифларни шакллаштириш ва аҳолига етказиш бўйича O'zLiDePнинг ишчи гуруҳлари худудларда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ушбу ишчи гуруҳларнинг “Фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш” йўналишига масъул сифатида депутат Ш. Шарафутдинов Бешариқ тумани Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, тушунтириш ва таклифлар тўплаш ишларини ташкил этди.

Қувонарли жиҳати шундаки, масалага ҳеч ким бефарқ эмас. Аҳоли фаоллиги жуда юқори. Бевосита йиғилиш давомида ҳам, йиғилишдан кейин ҳам фуқаролар томонидан Конституцияга киритилиши лозим деб ҳисобланган қатор таклифлар билдирилди.

Жумладан, таълим соҳаси, оила қадриятлари, монополияга йўл қўймасликка оид таклифлар билдирилди. Депутат берилган ҳар бир таклиф эътибордан четда қолмаслигини бидириб ўтди.

Депутатнинг сайлов округдаги учрашувлари давом этмоқда.

  • Кўрилди
    699
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+