Конституцияни такомиллаштиришда хоразмлик ёшлар фаол иштирок этишмоқда

01.06.2022, 17:30

Конституцияни такомиллаштиришда хоразмлик ёшлар  фаол иштирок этишмоқда

O‘zLiDeP Хоразм  вилоят Кенгаши ҳамда ТАТУ Урганч филиали билан  ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштиришда ёшларнинг иштироки” мавзуида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича тузилган миллий комиссия, унинг вазифалари хусусида сўз юритиш билан биргаликда мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида илгари сурилаётган, моҳиятан мутлақо янги вазифалар, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида акс этган эзгу мақсадлар, умидбахш интилишлар – шунга мос конституциявий-ҳуқуқий макон яратилишини зарурат қилиб қўяётгани таъкидланди.

Сўз олганлар Асосий қомусимиз бўлган Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, бу жараёнда партия фаол ёшларининг  ҳам фикр-мулоҳазалари муҳим аҳамиятга эга эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Давра суҳбати якунида ёшлар мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди, бўлаётган жараёнларга бефарқ эмасликларини, ушбу муҳим жараёнга бундан кейин ҳам фаол иштирок этишларини маълум қилдилар.

Насиба Ваисова,

O‘zLiDeP Хоразм  вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    531
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+