Озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб берилди

06.06.2022, 17:56

Озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб берилди

Президент раислигида аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган  видеоселектор йиғилишида вилоятимизда ушбу масалада бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги, бироқ галдаги вазифалар ижросида ҳам масъулият билан ёндашиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

Агросаноат комплексининг чорвачилик соҳасида биргина паррандачилик тармоғини кенгайтириш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга мувофиқ, бугун вилоятда бу турдаги ихтисослаштирилган фермер хўжалик сони 90 тага яқинлашди. Ўтган йилда “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида вилоятда наслли қорамол, қўй–эчки билан бирга 30 минг бош наслли парранда олиб келиниб, фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли хонадонларига тарқатилгани, уларда парҳезбоп гўшт ва тухум етиштириш маҳсулдорлиги ошиб бораётгани аҳоли талаб ва эҳтиёжини қондиришда қўл келмоқда. 

Барча туманларда паррандачиликни ривожлантириш, жойларда маҳалла раислари яқин кўмагида 50 мингдан ортиқ оилага имкониятига қараб, 100 бошдан кам бўлмаган жўжа тарқатиб, парҳезбоп гўшт ва тухум етиштириш, худди шундай, ўртача ҳисобда 500 бош товуқ парваришидан бир мавсумда, яъни 45 кунда 5 миллион сўмдан ошириб фойда олиш тажрибаси кенг ўзлаштирилаётгани оилалар моддий манфаатдорлигини оширмоқда.

Бу борада вилоят миқёсида бошланган саъй-ҳаракатга тўхталсак, айни кунда биргина паррандачилик йўналишида масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “SAMIR TEKS” Қоровулбозор, Пешкў ва қисман Ромитан ҳамда Шофиркон туманларида, “PARRAVSHANTRANS” Ғиждувон ва қисман Когон ва Шофиркон туманларида, “Бухоро наслли парранда” Бухоро, “Сифатли жўжа” корхонаси эса Вобкент туманида умумий ҳисобда 430 минг бош тухумчилик йўналишидаги паррандани аҳоли хонадонларига етказиб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.                   

Бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент паррандачилик хўжаликларини ем билан таъминлаш масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифасини қўйди. Бунинг учун паррандачилик хўжаликларига буғдой сотиб олиш учун 400 миллиард сўм револьвер кредит ажратилиши,  паррандачилик корхоналарининг айланма маблағларини кўпайтириш учун олинадиган тижорат кредитларга Тадбиркорлик жамғармасидан гаров таъминотининг 50 фоизига кафиллик бериш ва 17 фоиздан ошган қисмини компенсация қилиш тизими жорий қилиниши, айниқса пандемия даврида паррандачилик корхоналарининг жами 834 миллиард сўм, шундан 2022 йилда 400 миллиард сўм олган кредитлари муддати узайтирилиши соҳа мутахассислари учун айни муддао бўлди.

Видеоселектор йиғилишида Андижон, Бухоро, Фарғона ва Хоразм вилоятларида пахтачилик-тўқимачилик кластерлари томонидан амалий ишлар бошланиб, 18 минг бошли 35 та чорвачилик хўжаликлари ишга туширилганининг алоҳида таъкидланганлиги бу борадаги ишларни янада кучайтириш борасидаги вазифаларни олдимизга қўймоқда. 

Видеоселектор йиғилишидан ўзимиз учун бир қатор долзарб вазифаларни белгилаб олдик. Уларнинг ўз вақтидаги ва талаб даражасидаги ижроси эса соҳага кўрсатилаётган доимий  эътибордан далолат беради.  

Санам Жумаева,

Бухоро вилояти Пешкў туманидаги

 “Малишояк” фермер хўжалиги раҳбари,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    483
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+