O'zLiDeP лидери: олимлар, талабалар ҳам Конституция такомиллаштирилишида фаол қатнашиши лозим

09.06.2022, 11:12

O'zLiDeP лидери: олимлар, талабалар ҳам Конституция такомиллаштирилишида фаол қатнашиши лозим

Қарийб икки ҳафтадан буён партиямизнинг ҳудудий ва маҳаллий ташкилотлари, қуйи бўғинларимиз, депутатлик бирлашмаларимиз Ўзбекистон Конституцияси такомиллаштирилишининг аҳамияти, зарурати, шунингдек, Асосий қонунни ислоҳ қилиш бўйича таклиф, тавсиялар олишга бағишланган  тадбирлар ўтказяптилар.

Шу кунгача ана шу долзарб мавзу бўйича жойларда 400 дан ортиқ мулоқот ташкил қилинди. 20 мингдан зиёд электоратимиз вакиллари қатнашган мазкур тадбирларда 512 та таклиф билдирилди.

O'zLIDeP лидери бу муҳим жараёнга раҳбарлик қилиш асносида талай тадбирларда бевосита қатнашаётгани, конституциявий ислоҳот мазмун-моҳиятини тушунтираётгани эътиборга молик.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Термиз давлат университетида бўлиб ўтган тадбирда ҳам иштирок этди. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар   қатнашган,   жонли, самимий тарзда ўтган давра суҳбатида  А.Хаитов Бош қомусни ислоҳ қилиш заруратини юзага келтирган омиллар, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритилишининг улкан аҳамияти, афзалликлари тўғрисида атрофлича сўз юритди.   Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилгани, Асосий қонунни такомиллаштириш ташаббуси билан чиққан O'zLiDeP Конституцияни ислоҳ қилиш билан боғлиқ жараёнларда фаол қатнашаётганига ҳам тўхталиб ўтди. Бош қомусимизда амалга ошириладиган барча ўзгаришларнинг туб моҳиятида ётадиган асосий ғоя “Инсон қадри учун” шиорида ўзининг яққол аксини топганлигини билдирди. Олимлар, талаба ёшлар ҳам Конституция такоимллаштирилиши жараёнида фаол қатнашиши кераклигини таъкидлади. 

Мулоқотда бир қанча таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, иқтидорли ёшлар айримларининг моддий имкониятлари чекланганлиги  инобатга олиниб, бундай йигит-қизларга ҳар қандай ўқув юртида таълимни узлуксиз давом эттириш имконини кафолатлаб қўйиш таклифи илгари сурилди.  Тадбир иштирокчилари мазкур ғояни маъқуллади.

Партия лидери иштирокчилар саволларига батафсил жавоб қайтарди.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    397
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+