Депутатлик эшитуви: Андижонда электр тармоқлари, мактабгача таълим, ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолатлари таҳлил қилинди

10.06.2022, 14:45

Депутатлик эшитуви: Андижонда электр тармоқлари, мактабгача таълим, ерларнинг аукцион орқали ажратилиши ҳолатлари таҳлил қилинди

Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP  депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Раънохон Саттарова олиб борди.

Депутатлик эшитувида дастлаб, Андижон вилояти ҳудудий электр тармоқлари “АЖ” мутассади корхонаси томонидан 2022 йил Дастурга киритилган вазифалар ижроси бўйича жорий йилнинг 4 ойи давомида вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Мутассади ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, Андижон вилояти ҳудудидаги паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда янгидан қуриш дастурларига асосан 2022 йилда 442,8 км электр узатиш тармоқлари ва 162 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган.

Жорий йилнинг 20 май ҳолатига шаҳар ва туман ҳудудларидаги МФЙларга 6307 дона темир бетон таянчлар олиб борилиб ўрнатилди ва ўрнатилган таянчларга 116,4 км (режага нисбатан 26,3%) электр узатиш тармоқлари тортилди хамда 14 дона (режага нисбатан 8,6%) трансформатор пункти ўрнатилди.

Депутатлар ўрганишлар давомида аҳолини қийнаб келаётган электр тармоқларидаги  муаммоларини бартараф этиш юзасидан мутассади ташкилот раҳбарига аниқ таклифларни киритдилар.

Йиғилиш давомида депутатлар “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори” ижроси юзасидан Андижон вилоятида олиб борилаётган ишлар юзасидан Андижон вилоят ҳокимининг  қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Рустам Исматуллаевнинг ахборотини тингладилар.

Ҳисоботда айтилишича,  Андижон вилоятида 2021 йилда жами 11 минг

2 гектар фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари режалаштирилган бўлиб, шундан фойдаланишдан чиққан ерлар 685 гектар, лалми ва яйлов ерлари ҳисобида 10 минг 317 гектарни ташкил этади.

Депутатлар томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор камчиликларга йўл қўйилгани танқид остига олинди. Йиғилишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида бажариш юзасидан масъул идора ва ташкилотлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш ҳамда зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминлаш ва мазкур масалалар юзасидан депутатлик назоратини ўрнатиш  муҳимлиги эътироф этилди.

Куннинг иккинчи ярмида депутатлар Президентнинг 2021 йил 26 майдаги “Ҳудудларда мактабгача таълим хизматларини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан Андижон вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Азизбек Азимовнинг ахборотини тингладилар.

Депутатлик эшитуви якунида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Андижон вилоят  Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.

  • Кўрилди
    482
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+