Ўзгартиришларда умуминсоний принциплар мужассам

29.06.2022, 17:35

Ўзгартиришларда умуминсоний принциплар мужассам

Ўзбекистон Республикаси Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасини халқимиз, жамоатчилигимиз билан кенг муҳокама қилиш Бош қомусимизнинг пишиқ-пухта, янада халқчил, том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси – ҳақиқий халқ Конституцияси бўлишига хизмат қилади.

Шу маънода Ангор тумани ҳокимлигида "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда сенатор О.Соатов, Қонунчилик палатаси депутати Ф.Самадов ҳамда O`zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси А.Рўзиевлар иштирок этиб, ўзгартириш киритилаётган қонунлар, уларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Мисол учун, Қомуснинг 25-моддасида ҳар ким эркинлик ва дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиши билан бирга, ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмаслиги ҳам белгиланмоқда. Шунингдек, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз ғайриинсоний муомалага ёхуд жазога дучор этилиши мумкин эмас, деган банд ҳам киритилмоқда. Бу умуминсоний принципларга тўла мос келади. Қайсидир маънода бугун тазйиқ ва зўравонликдан азият чекаётганларнинг сонини камайтиришга ҳам сабаб бўлади. Конституциямизга киритилаётган ўзгартиришлар моҳияти ҳам айнан инсон манфаатларига хизмат қилади.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+