O'zLiDeP депутатлари Мингбулоқда ташкил этган янги корхонада 200 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди

05.07.2022, 15:15

O'zLiDeP депутатлари Мингбулоқда ташкил этган янги корхонада 200 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланди

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши депутатлари, ака-ука тадбиркорлар Олимхон ва Ғиёсиддин Бабахановлар томонидан ишсиз ёшлар ва хотин-қизларни доимий иш билан банд этиш борасида амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Бунда асосий эътиборни, депутатлар бошқариб келаётган “ART SOFT HOLDING” компанияси таркибидаги ишлаб чиқариш корхоналарида қўшимча қувватларни ишга тушириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга қаратишмоқда.

Айни шу мақсадда, Мингбулоқ тумани, Гигант қишлоғи Меҳнатобод маҳалласида лойиҳа умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг замонавий, барча қулайликларга эга бўлган “Art Soft Gigant” тикувчилик корхонаси ташкил этилди.

Ҳозирги кунда корхонада 200 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланиб, улар томонидан экспортбоп эркаклар, аёллар ва болалар трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Энг асосийси эндиликда улар корхонада доимий иш билан таъминланиш билан бирга, ойлик даромадга ҳам эга бўлишди.

  • Кўрилди
    379
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+