O'zLiDeP фракциясининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

06.07.2022, 17:48

O'zLiDeP фракциясининг 2022 йил биринчи ярим йилликдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 6 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг биринчи ярим йиллик фаолияти сарҳисобига бағишланган оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида Брифинги ўтказилди.

Таъкидланганидек, O'zLiDeP фракцияси томонидан ўтган даврда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш, ишбилармонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 3 та қонун лойиҳаси хусусан, «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайлов жараёни такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги,  «Ўзбекистон Республикасининг референдуми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди ва қабул қилинди.

Ўтган даврда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий аҳамиятга эга муҳим қонун лойиҳаларини жойларда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш, қонунларни такомиллаштиришда фуқароларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиш борасидаги ишларга ҳам устувор аҳамият қаратилди.

Жумладан, фракция партия билан ҳамкорликда 35 та қонун лойиҳасининг жойлардаги муҳокамаси ташкил этилиб, уларда фуқаролар томонидан билдирилган 20 га яқин таклиф қонунларни ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш жараёнида инобатга олинди.

Ҳисобот даврида фракция томонидан долзарб масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисларида эшитиш бўйича ташаббус билан чиқиш, шунингдек, улар фаолияти устидан таъсирчан парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш борасида муайян ишлар амалга оширилди.

Шунга кўра, ўтган даврда фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси, шунингдек, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 1 та «парламент эшитуви» ҳамда 1 та «ҳукумат соати» ўтказилди.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларга жиддий эътибор қаратилиб, жойлардаги назорат-таҳлил тадбирлари, сайлов округларидаги ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 101 та депутат сўрови юборилди.

Жойлардаги тизимли муаммолар, қонун ва қонуности ҳужжатларнинг ижро этилиш ҳолати юзасидан тегишли мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари фракция мажлисларида доимий тарзда эшитиб борилди. Ўтган йил давомида бу каби фракция мажлислари сони 16 тани ташкил этди.

Шу билан бир қаторда бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, муҳим тармоқ ва соҳаларда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқишга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди. Хусусан, фракция аъзоларининг ташаббуси ва бевосита иштирокида жами 33 та тадбир, шу жумладан 5 та конференция, 9 та семинар, 18 та давра суҳбати ташкил этилди.

Булардан ташқари, 40 маротаба фракция йиғилиши ўтказилиб, уларда 150 та масала кўриб чиқилди. Шундан 20 таси Президентнинг муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва ташқи сиёсат соҳаларидаги долзарб масалалар бўйича маърузалари, фармонлари ва қарорларидан келиб чиқадиган устувор вазифаларга, 105 таси қонун ижодкорлиги фаолиятига, 16 таси фракциянинг назорат-таҳлил фаолиятига доир ва бошқа масалаларга бағишланган.

Ўтган даврда фракция аъзолари томонидан ҳудудларга чиққан ҳолда 42 маротаба назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилиб, уларда жамият ҳаёти учун муҳим бўлган қонун лойиҳаларининг ижро этилиш ҳолати, жойлардаги мавжуд тизимли муаммолар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлиги атрофлича ўрганиб борилди.

Мазкур ўрганишлар давомида 1870 маротаба фуқаролар билан тўғридан-тўғри учрашув ўтказилиб, уларда 36 минг нафардан зиёд аҳоли қамраб олинди, 2558 та хонадонга ташриф бюрилди ҳамда 878 та тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро мулоқот ўтказилди.

Шунингдек, ўтган вақт давомида фракция аъзолари номига Қонунчилик палатасига фуқаролардан жами 2593 та, шу жумладан 2019 та ёзма, 514 та электрон, 60 та оғзаки шаклдаги мурожаат келиб тушган бўлса, уларнинг 2316 таси кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилот ва идораларга юборилиб, бугунги кунга қадар 1815 тасига ижобий ечим топилди ҳамда 170 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Бундан ташқари, депутатларнинг сайлов округларидаги учрашувлари давомида аҳоли томонидан жами 3272 маротаба мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1568 таси жойида ҳал этилган бўлса, қолган 1704 та мурожаатлар эса кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилот ва идораларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборилди.

Брифингда O'zLiDeP фракциясининг келгуси режалари ҳақида ҳам фикр юритилиб, депутатлар журналистлар ва блогерларнинг саволлларига атрофлича жавоб беришди.

  • Кўрилди
    574
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+