Конституциявий қонун лойиҳаси қуйи бўғинларда кенг муҳокамалар қилинмоқда

08.07.2022, 15:30

Конституциявий қонун лойиҳаси қуйи бўғинларда кенг муҳокамалар қилинмоқда

Конституциявий ислоҳотлар бўйича умумхалқ мухокамаси ўтказилиши учун бундан олдин белгиланган муддатнинг яна 10 кунга, яъни жорий йилнинг  15 июлигача узайтирилганлиги айни муддао бўлди.

Негаки, фуқаролардан тушаётган таклиф ва мурожаатлар борган сари кўпаймоқда. Уларнинг энг аҳамиятли ва долзарблиги шундаки конституциявий комиссия томонидан инобатга олинади, албатта.

O’zLiDeP нинг Бухоро вилоятидаги қуйи бўғинларида Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишлаб ўтказиб келинаётган тарғибот тадбирларида ушбу жиддий сиёсий жараён билан боғлиқ фикр–мулохазалар билдирилаяпти, асослантирилган таклифлар ўртага ташланмоқда.

Ромитан тумани ветеринария бўлими бошланғич партия ташкилотида ўтказилган йиғилишда сўз олган ушбу муассаса раҳбари, партия туман Кенгаши раиси Учқун Ҳодиев, БПТ раиси Мақсуда Тўраева, партия фаолларидан Зарнигор Сафарова, Йўлдош Аминов, Отабек Каримов ва бошқалар Қонун лойиҳаси билан батафсил танишиб чиққанликларини, янгиланган Конституцияга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳеч шубҳасиз, халқимиз турмуш даражасини оширишга, кишиларимизнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашларини таъминлашга хизмат қилишини таъкидладилар.

Йиғилишда маълум қилинганидек, қонун лойиҳасига Президентимиз томонидан 4 та йўналиш бўйича 14 та таклиф билдирилган. Лойиҳага шунингдек, 6 та янги модда ҳамда 16 та янги  норма киритилган.

БПТ йиғилишида эътироф этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасининг тегишли моддасидаги атмосфера ҳавосини умуммиллий бойлик сифатида конституциявий нормада мустахкамланиши уни миллий даражада химоя қилиш тизимини халқаро хуқуқий талабларга  мувофиқлаштиришга, давлат назорати самарадорлиги ошишига ҳамда  ахолининг ҳаёти ва саломатлик даражасини яхшилашнинг зарур шарти сифатида  атроф–муҳитнинг қулай ҳолатини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    591
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+