O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши 6 нафар ёш тадбиркорга Хитой, Россия ва Ҳиндистондан тикув машиналари олиб келишда кўмаклашди
15.03.2018, 19:24
O‘zLiDeP Жиззах шаҳар Кенгаши “Тадбиркорлар ва фермерлар мулоқот форуми” лойиҳаси доирасида “Экспорт салоҳиятини оширишда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказди.
Тадбирда O‘zLiDeP вилоят ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, ҳамкор ташкилотлар, Жиззах шаҳридаги хусусий тадбиркорлар ва тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшлар иштирок етди.
– Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган ёшларга кредит олиш, хориждан ускуна олиб келишда амалий ёрдам беришга тайёрмиз, – дейди тадбирда иштирок этган “Барқарор ривожланиш” МЧЖ раиси Ғайрат Ҳасанов. – Бу борада O’zLiDeP шаҳар Кенгаши билан мустаҳкам ҳамкорлик қиляпмиз. Бугунгача партиямиз билан ҳамкорликда 6 нафар ёш тадбиркорга Хитой, Россия ва Ҳиндистондан тикув машиналари олиб келишда кўмаклашдик.
Очиқ мулоқотда экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, уларга амалий ёрдам бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни имкон қадар аниқ ва асосли, қонун ҳужжатлари доирасида кўриб чиқиш, муаммоларни депутатлар кўмагида ҳал этиш масалалари кенг муҳокама этилди.
Мамура МЕЛИБОЕВА,
O‘zLiDeP Жиззах шаҳар депутатлик
гуруҳининг ижрочи котиби
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларнинг бизнесга қизиқиши янада ортмоқда
24.04.2024, 17:07
-
Талаба-ёшларнинг партия лойиҳаларига қизиқиши ортмоқда
09.04.2024, 19:17
-
Нукуслик ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
31.03.2024, 09:59
-
Ёшларнинг молиявий саводхонлиги оширилди
16.03.2024, 14:43
-
Депутат талабаларнинг таълим ва иш билан бандлик йўналишидаги муаммолари билан қизиқди
07.03.2024, 10:48
Фикрингизни қолдиринг